Дастлабки учрашувимиз 42-Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги Денов туманидаги сайловчилар билан бўлди. Аввало, Денов тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида ташкил этилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижросини амалга ошириш бўйича штаб фаолияти ўрганилди. Штабда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича масъул органлар вакилларининг фаолияти йўлга қўйилгани соҳага комплекс ёндашувни амалга оширмоқда. Олиб борилган таҳлиллар асосида аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш борасида бир қатор таклифлар олинди.
Шунингдек, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Денов тумани бўлими, “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази, “Сурхон-Диёр”, “Навниҳол”, “Обод турмуш” маҳаллалари, 40-сонли умумтаълим мактаби, 48-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Оқова сувларни тозалаш иншооти, камбағал оилалар реестрга киритилган 10 га яқин оила хонадонига борилди.
Учрашувлар давомида қабул қилинган қонунлар ҳамда Қонунчилик палатасида муҳокамада бўлган қонун лойиҳаларининг тарғиботи амалга оширилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 11 та резолюциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти сайловчиларга етказилди.
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури, “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Мазкур ҳужжатларнинг йўналишлар ва маҳаллалар кесимида ижро этилиши ҳолати ўрганилди.
Округдаги фаолият асносида 2025 йилда инвестиция дастури асосида Денов тумани ҳудудида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танланма асосида манзилли кўриб чиқилди ҳамда дастурнинг ижро этилиши устидан депутатлик назорати ўрнатилди.
Округда учрашувлар давом этмоқда.
Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.