Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Одилжон Иминов, халқ депутатлари Термиз туман кенгаши раиси Г.Шафоатова ва бир гуруҳ депутатлар тумандаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида бўлиб, ёшлар билан учрашди.
Депутатлар томонидан таълим муассасаси ҳолати, ўқув жараёни, кутубхона, спорт заллари, амалий машғулот хоналари, даволаш хоналари, ошхона ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда мактабнинг моддий- техника базаси ўрганилди.
О.Иминов ўрганишлар жараёнида таълим муассасасида мавжуд камчиликлар юзасидан ўз таклифларини берди.
Учрашув сўнгида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ўқувчилари томонидан ҳам таклифлар тушди. Хусусан Ёшларнинг Афғонистон фуқаролари учун Ўзбекистон ОТМ ўқишга киришда ва давлат грантларини ажратишда бўйича ўз таклифларини билдиришди.