Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг иш режасида белгиланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг Тўрткўл туманидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов очди ва олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Романберди Абдуллаев сўзга чиқиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг тумандаги ижроси бўйича маълумот берди.
Хусусан, Тўрткўл туманида оғир тоифадаги маҳаллалар бўйича рўйхати ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури тасдиқланиб “Базирган”, “Кумбосган”,“Нурата”, “Ёнбошқалъа”, “Кўкча”, “Атауба”, “Оқбошли” маҳаллалар оғир тоифага киритилган. Бунда жами 35 км ариқни бетонлаш режалаштирилган ҳамда молиялаштириш ишлари бошланган.
Тўрткўл туманида ўтган 2024 йил давомида жами 55,1 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Шундан Президент қарори бўйича “кичик бизнес субъектларига” 212 та тадбиркор 22,5 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 372 нафар фуқароларга 2,2 млрд сўм, “Оилавий тадбиркорлик” дастуридан 1 961 нафар фуқароларга 30,4 млрд сўм ажратилди. Имтиёзли кредитлар ҳисобидан туманда 2 545 та янги иш ўрни яратишга эришилди.
Муҳокамада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари С.Гичгелдиева, З.Абдуллаева ва Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва тегишли қарор қабул қилинди.