Партия ташаббуси амалда
Партия ташаббуси амалда

 

Иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишига қаратилган қонун лойиҳасида нималар акс этяпти?

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин бир масалани айтишни лозим топдик. Гап шундаки, айни пайтда парламентда муҳокамадан ўтган ва қабул қилиниш жараёнида турган қонун лойиҳаси Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастуридаги ташаббуслардан саналади. Гап шундаки, партия дастурининг 8-қадамида белгиланган меъёрлардан бири мамлакатда ош тузи ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни кучайтириш, жумладан, йодлаштирилмаган ош тузини ишлаб чиқарувчиларга нисбатан жазо чораларини қўллаш масаласи эди. Айни пайтда ушбу ташаббус амалга ошиш арафасида.

Қонун лойиҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланяпти.

Депутатларимизнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, саломатлик ва интеллектуал ривожланиш мамлакатнинг таянч устунларидан саналади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Олий Мажлис Давлат дастурига таклифлар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш