Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар депутатлар назоратида

 

Ўзбекистон ХДП ташаббусларидан бўлган «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида ташкил этилган амалий тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси аъзоси А.Аллиярова, Тахтакўпир туман партия кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Қ.Жалиев «Ғәрезсизлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш олиб борди. Хусусан, ҳудуддаги дам олиш маркази қурилиши билан танишди.

Шунингдек, депутатлар ушбу ҳудуддаги хусусий тадбиркор А.Мадреймов томонидан ташкил этилган «Каўсар» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнини кўздан кечирди.

Аҳолини сут ва уст маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган МЧЖдаги ходимлар билан суҳбатлашилди. Уларни ўйлантираётган масалалар ҳақида мулоқот ўтказилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш