Ўзбекистон ХДП ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилишда, ногиронлиги бор шахсларни маънавий қўллаб-қувватлашда партия ходимлари ва депутатлар фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида бўлди. Депутат ногиронлиги бор шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда ва уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишди.
Муассаса раҳбари Паршагул Даулетиярова билан бўлиб ўтган мулоқотда ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар, уларнинг турмуш тарзини енгиллаштириш учун олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек, уларни қийнаб келаётган камчиликларни бартараф этиш, шароитларни янада яхшилаш борасида таклифлар билдирилди.
Депутат Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими қошида ташкил этилган тикув цехида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишди.
Амалий тадбир давомида Сайёра Имамовага Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов ва партия масъуллари ҳамроҳлик қилди.