“Коррупция – келажакка таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг таълим олиши, касбий кўникмаларини ривожлантириши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Миллий университетида коррупцияга қарши курашиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида «Коррупция – келажакка таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзХДП МК ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, ОАВ ва фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Анвархон Темиров сўзга чиқиб, мавзу борасида фикр билдирди.

Шунингдек, ЎзХДП МК бўлим бошлиғи Муҳсиддин Низомиддинов ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Ёшлар қаноти» фаоли Гавҳар Қаршиевалар ҳам чиқиш қилиб, демократик жараёнларда ёшларнинг ҳамда хотин-қизларнинг иштироки ва ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.

Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлар томонидан жавоб олишди. Бир гуруҳ талабаларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш