Вьетнам Миллий мажлиси раиси билан учрашув
Вьетнам Миллий мажлиси раиси билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Тошкент шаҳрида Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чань Тхан Ман билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Вьетнам ҳукумати Бош вазирининг ўринбосари Чан Хонг Ха, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Данг Минь Кхой ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этди.

У.Иноятов меҳмонларга Халқ демократик партияси дастурий мақсад-вазифалари, фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб, партиялараро муносабатларни янада ривожлантириш, турли ижтимоий йўналишларда тажриба алмашиш муҳим эканини таъкидлади.

Жаноб Чань Тхан Ман савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Вьетнам ҳамкорлиги ижобий ривожланаётганини қайд этиб, жамоат ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш истагини билдирди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда келгусидаги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш