Аҳолининг турмуш тарзи ўрганилди
Ҳудудлардаги аҳоли, уларнинг яшаш тарзини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ижроси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Шерматов томонидан ўтказилган ўрганишларнинг энг асосий мазмунини ташкил этди.
Хусусан, аҳоли саломатлигини сақлаш борасидаги камчиликлар, уларнинг олдини олиш бўйича мутасаддилар билан келишиб олинди. Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолини дам олиши, иш билан таъминлаш борасида муаммоларни соҳага дахлдор ташкилотлар билан бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.