Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Шерматов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, партиянинг вилоят кенгаши раҳбари Акмал Умаралиев ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бўлимида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан туманнинг Тараққиёт ва Истиқлол маҳаллаларида, шунингдек, 10-сонли масканда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган маҳалла еттилиги фаолияти ҳам ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳолининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалладаги ахборот тизимлари, ижтимоий тармоқлар фаолияти, маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаш, ҳал этишда ўзаро ҳамжиҳатлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.