“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида муаммолар ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жарқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ч. Юсупов ҳамда депутат А. Тошпўлатовлар томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Истиқлол” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Учрашув давомида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини ижроси доирасида “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд ҳолат, муаммолар ва таклифлар ўрганилди. “Маҳалла еттилиги” – маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспектори фаолиятининг самарадорлиги уларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ва масъулият билан иш олиб борилишига боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди. Аниқланган масалалар бўйича депутатлик назорати ўрнатилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш