Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашига Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Зиё Паризод Азамат қизи Олмазор тумани ҳокимининг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология масалалари бўйича ўринбосари Мирхаликов Достон Рустам ўғлига депутатлик сўрови юборди.
Ушбу сўров Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 8-моддаларига мувофиқ равишда йўлланган бўлиб, “Тараққиёт” ва “Қорасарой” маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатига асосланган.
Мурожаатда Қорасарой кўчасидан Олтинсой кўчасигача бўлган йўл қисмида асфальт қопламаси мавжуд бўлишига қарамай, торлиги ва ҳаракат кўплиги сабабли автомобиллар ва пиёдалар учун ноқулайликлар юзага келаётгани қайд этилган. Аҳоли йўлнинг ён қисмини ҳам асфальтлаб кенгайтириш таклифини илгари сурган.
Депутат сўровида йўлнинг кенгайтирилиши бўйича мавжуд ҳолат юзасидан маълумот тақдим этилиши, мазкур масала агар “Олмазор туманини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”да акс эттирилмаган бўлса, 2026 йилги дастурга киритилиши сўралган.