Депутат маҳаллада мулоқот ўтказиб, хотин-қизлар мурожаатларни қабул қилди
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Хурмажон Шарипова ўзи сайланган ҳудуд Ҳуррият маҳалласида бўлиб, маҳаллада истиқомат қилаётган аммо муаммо ва масалалари бор аёллар билан учрашди.
Уларни бугунгача қийнаб келаётган масалалари билан шуғулланди. Таклифларини ўрганди. Хотин-қизлар томонидан асосан уй-жой, кредит, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш каби мурожаатлар билдирилди.
Депутат сайловчиларнинг мурожаатларини ҳам қабул қилиб, уларга ечим топиш бўйича дастлабки чораларни белгилаб олди. Шу куни депутат аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқа хўжаликлари фаолияти билан танишди, ечимини кутаётган масалалар бўйича амалий ёрдам беришга келишиб олинди.