Депутат аҳоли муаммоларини ўрганди ва амалий ёрдам кўрсатди
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Санжар Собиржонов “Тикланиш” маҳалласида фуқаролар билан очиқ ва амалий мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида маҳалла аҳолиси томонидан кўтарилган инфратузилма, санитария ҳолати, ишсизлик, ёшлар бандлиги ва фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш каби долзарб муаммолар тингланди. Депутат ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилишини маълум қилди.
Мулоқотдан сўнг Санжар Собиржонов маҳалладаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқатсиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишди.