Ташаббускор ёшларимиз Фарғонада жамланди

 

ЎзХДП Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан 19-20 июнь кунлари вилоятнинг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг асосий мақсади — ёшларни парламент жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш билан бирга, уларнинг жамиятдаги фаол ролини кенгайтиришдан иборатдир.

Тадбирнинг биринчи куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов ҳам иштирок этди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган ташаббус ва таклифлар асосида уларнинг манфаатини кўзда тутувчи қонунчилик таклифлари ишлаб чиқилиши ва тегишли давлат органларига тақдим этилиши режалаштирилди.

Форумнинг иккинчи куни Марғилон шаҳрида бўлиб ўтади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш