Депутат сайловчилар олдида ҳисобот берди
Депутат сайловчилар олдида ҳисобот берди

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Нигора Эшметова ўз сайлов округида амалга оширган фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот берди.

Учрашув давомида депутат ўтган чоракда фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиш, долзарб масалаларни кўтариш, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Жумладан, депутат томонидан 2 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, бу орқали муҳим масалалар тегишли идоралар даражасида кўриб чиқилган. Шу билан бирга, фаолиятга оид 2 та мақола чоп этилган.

Ўз фаолияти давомида депутат 9 та мурожаатни кўриб чиққан, 5 та сайёр қабул ташкил этиб, уларда қабул қилинган аҳоли мурожаатларининг аксариятига жойида ечим топилган. 4 та доимий комиссия йиғилишларида иштирок этган Нигора Эшметова шаҳар миқёсидаги муҳим масалаларнинг муҳокамасида фаол қатнашган.

Аҳоли томонидан билдирилган 15 та мурожаат депутат назоратига олиниб, уларнинг ҳар бири бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди. Энг муҳими, чорак давомида 370 дан ортиқ фуқаролар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, уларга ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатилди.

Бу каби фаолиятлар депутатнинг жамоатчилик олдидаги очиқлиги, сайловчиларга содиқлиги ва партия электоратининг ишончини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш