Депутатимиз маҳаллада мурожаатларни ўрганди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров Косон туманидаги "Қуйи оборон" маҳалла фуқаролар йиғинида масъуллар ва сайловчилар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда депутат "маҳалла еттилиги" фаолияти билан яқиндан танишиб, мурожаатларни самарали ҳал этиш юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, партия фракцияси таклиф-ташаббуслари, парламент муҳокамасидаги қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Депутат сайловчилар қабулини ҳам ўтказиб, мурожаатларни қабул қилди. Уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.