Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳолати ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Қораўзак туманидаги сайловчилар билан учрашиб, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни, жумладан, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Шунингдек, депутатимиз тумандаги Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида ҳисобда турган З.Бегжанованинг хонадонига ташриф буюриб, оиланинг яшаш шароити билан танишди.
Учрашув давомида депутат аҳолини қийнаётган ижтимоий муаммолар ва уларнинг ечимларини маҳаллий ва республика даражасида ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Учрашувлар давом этмоқда.