Депутатимиз масалага ижобий ечим топмоқчи

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Жумладан, депутат Одилжон Иминов Андижон вилоятининг Асака тумани “Камолот” МФЙда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил қилди.

Маҳаллада яшовчи Тоқиева Мавлудахоннинг хонадонида бўлиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Маълум қилинишича, улар яшаш шароитини яхшилаш учун уй олиш истагида бўлган. Лекин субсидия олиш учун маълум даражада иш ҳақига эга бўлиш талаб этилади. Айнан шу масала уларга муаммо туғдирмоқда. Сабаби, уларнинг маоши субсидия олиш учун белгиланган миқдордан кам.

Депутат ушбу масалани чуқурроқ ўрганиб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилишини билдирди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш