Конимехдаги мурожаатлар ўрганилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иба Наризова Конимех туманидаги аҳоли вакиллари билан учрашди.
Депутатимиз туман Кадастр бўлимида бўлиб, у ерда йиғилган фуқароларга “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ҳақида, уй-жойнинг ҳужжатларини расмийлаштириб қўйиш зарурати ҳақида тушунча берди.
Шу билан бирга аҳолининг мурожаатлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, улар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни ҳал этиш юзасидан ўзига вазифа белгилаб олди.