Беруний туманидаги муаммолар ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Беруний тумани «Шаббоз» овулида «маҳалла еттилиги» ва сайловчилар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Мурожаатчиларнинг айтишича, ушбу ҳудуддаги Туркман овул аҳоли манзили учун 4 та сув насоси Бўстон каналидан сув чиқариш учун қурилиб фойдаланишга топширилган. Лекин аҳолига сув олиб борувчи ариқлар қурилиши аниқ лойиҳа ва ҳисоб-китобга таяниб олиб борилмаганлиги сабабли томорқаларгача сув етиб бормаган.

Х.Ешимбетов ушбу масалани ҳал қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига депутатлик сўрови юборишини айтди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш