Қоракўлда «Саломатлик акцияси» ўтказилди
ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши ҳамда туман Кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида туманнинг «Тинчлик» маҳалласида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбир доирасида маҳалладаги 154 нафар хотин-қизлар шифокорлар кўригидан ўтказилди. Уларнинг саломатлиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар шакллантирилди. Соғлигида муаммо аниқланган 10 нафар хотин-қизга Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида даволаниш учун йўлланма берилди.
ЎзХДП ташаббуси билан ўтказилаётган бундай акциялар жамиятимиздаги аёлларнинг саломатлигини доимий профилактик назоратга олишни, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.