Хотин-қизлар мурожаатлари ўрганилди
Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши, туманнинг Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда ҳудуддаги «Боғобод», «Кат», «Тахтапул» ва «Ғубдин» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар мурожаатлари ўрганилди.
Ўрганишларда юқоридаги маҳаллалардан жами 37 нафар аёлларнинг муаммолари тингланди. Улардан 13 таси ижтимоий ёрдам, 6 таси субсидия асосида тикув машинаси олиш, 4 таси уй-жой таъмири, 7 таси оилавий келишмовчилик, 7 таси тиббиёт ҳамда бошқа масалаларда мурожаат қилишди.
Масъуллар жами мурожаатларнинг 20 га яқинига ўша ернинг ўзида ижобий ҳал қилиб беришган бўлса, қолганлари бўйича ҳам ечим топиш учун ҳамкорликда ҳаракат қилишга келишиб олишди.