Соғлом ҳаёт йўлида яна бир эзгу иш қилинди
Соғлом ҳаёт йўлида яна бир эзгу иш қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши ташаббуси билан туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда “Қалмақон” ва “Зарчабек” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 160 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди. Кўрик жараёнида 18 нафар фуқарода касаллик аниқланиб, уларнинг 10 нафарига шифохонага йўлланма берилди.

Бундай амалий тадбирларнинг доимий ўтказилиб туриши касалликларга эрта ташхис қўйишга имкон яратади. Натижада эҳтиёжмандларнинг ижтимоий ҳимояси яхшиланиб, уларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи мустаҳкамланади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш