Асосий масала – тўсиқсиз муҳит яратиш
Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши ва Ногиронлар жамияти Наманган туман бўлими ҳамкорлигида “Ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга интеграция қилиш ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича изчил ҳамкорликнинг истиқболи” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда депутатлар, партия кенгаши ва ногиронлар жамияти масъуллари, фаол ёшлар ва 60 нафар ногиронлиги бор фуқаролар иштирок этди.
Учрашувда масъуллар бугунги кунда юртимизда ногиронлиги бор фуқаролар учун яратилаётган имкониятлар, инклюзив жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Шу билан бирга ногиронлиги бор фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этишга келишиб олинди.