Мурожаат ечим топди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ширин шаҳар Кенгаши депутати Д.Жумабоева “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида шаҳарнинг Дўстлик маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этди.

Учрашувда аҳолининг турли муаммолари тингланиб, уларни амалий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Жумладан, маҳалладаги 19-уй 65-хонадонда яшовчи Абдуқосимова Умида кредит ажратиб берилишини сўраб мурожаат қилди.

Депутат ва ҳоким ёрдамчиси ҳамкорликда У.Абдуқосимовага 10 миллион сўм кредит ажратилди. Бошқа мурожаатлар ҳам назоратга олиниб, ижобий ечим изланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш