Бухоро ва Фарғонада ижтимоий хизматлар ҳолати қандай?

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Бухоро ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтган “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш аҳволини ўрганиш” жамоатчилик мониторинги натижаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Марказий Кенгаш масъул ходимлари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва туман ва шаҳар Кенгашларидан фаоллар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи М.Ҳасанова тадбирни кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Жумладан, ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМдаги улушига нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланганлиги учун нафақа олувчи оилалар сони 5 баробарга кўпайиб, ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Тадбирда жойлардаги таҳлиллар, маҳаллий ижтимоий ҳимоя муассасалари ва фуқаролар мурожаатлари асосида ўрганилган муаммо ва таклифлар ҳақида мазмунли суҳбат олиб борилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган қўшма режалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш