Йўл ҳамкорликда таъмирланди
Бойсун туман Кенгашидаги депутатимиз Ф.Турсунқулов “Авлод” маҳалласидаги фуқаролар билан учрашувда маҳалла ички йўлларининг яроқсиз ҳолда эканлиги ҳақида мурожаат бўлган эди.
Депутат мурожаатга ечим топиш мақсадида туман ҳокимлиги ва йўллардан фойдаланиш корхонаси билан боғланади. Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида маҳалла марказидаги асосий йўлнинг 500 метр қисми тўлиқ таъмирланди.
Мазкур амалий тадбир аҳоли муаммоларини жойида аниқлаб, ўз вақтида ечим топишда депутат ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамкорлигининг самарадорлигини яққол кўрсатади.