Депутатимиз сайловчилари олдида ҳисобот тақдим этди

 

Боёвут туман Кенгаши депутати Ахроржон Ибадуллаев «Ўзбекистон» маҳалласида сайловчилар, кўча бошлари ҳамда маҳалланинг фахрий нуронийлари билан учрашув ўтказди.

Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот давомида депутат уларни қийнаётган долзарб масалалар, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Шунингдек, депутат 2025-йилнинг 2-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан сайловчилар олдида ҳисобот тақдим этди. Депутат томонидан кўтарилган муаммолар ечими бўйича қилинган ишлар ҳақида аниқ маълумотлар берилди.

«Аҳоли ишончига муносиб жавоб бериш — депутатлик бурчимиздир», — дейди Ахроржон Ибадуллаев.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш