Депутатлар жойларда: муаммолар ўрганилиб, ечимлар таклиф этилмоқда

 

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларга чиқиб сайловчилар билан учрашувлар, ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб боришди.

Фракциямиз аъзоси Сайёра Имомова Нукус шаҳридаги Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев билан учрашиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Депутатимиз Беруний туманидаги 59-сонли мактаб жамоасининг мактаб спорт зали учун зарур бўлган спорт анжомлари, инвентарлар билан таъминлаш масаласидаги мурожаатини Вазир билан муҳокама қилди ва мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Фракциямиз аъзоси Дилбар Мамаджанова Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳаллаларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Ҳудуддаги “Тараққиёт” оилавий шифокорлик пункти, 64-сонли оилавий поликлиника, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Шоҳимардон КГЕС, маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мулоқотлар давомида соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд муаммолар, хусусан, зарур тиббий жиҳозлар ва малакали мутахассислар етишмовчилиги, маҳаллалардаги ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, йўлларни таъмирлаш, туризм соҳасини ривожлантириш ва бу жараёнда маҳаллий аҳолига қўшимча имтиёз ва қулайликлар жорий етиш масалалари кўтарилди.

Депутат кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини айтиб ўтди.

Яна бир депутатимиз Ирина Токарева Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқота” маҳалласида бўлиб, у ерда яшовчи ёлғиз кексалар, кўриш ва эшитиш қобилияти чекланган ногиронларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида уларнинг яшаш шароити, техник реабилитация воситалари билан таъминланиши, тиббий хизмат ва ижтимоий ёрдам билан таъминланганлик даражалари атрофлича ўрганилди.

Учрашув давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва муҳтожларга зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликка келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш