Мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар давом этмоқда
Партиямиз Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлари шаҳардаги мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар олиб борди.
Ўрганишларда тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, дам олиш, овқатланиш ва машғулот ўтказиш хоналари, таомларнинг сифати, ошхонанинг санитар меъёрларга қанчалик жавоб бериши кўздан кечирилди.
Шунингдек, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ва боғчаларнинг ишчи жамоаси билан суҳбат олиб борилди. Уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ўрганишларда аниқланган айрим камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун масъуллар билан боғланилди ва назоратга олинди.