“Тебат” маҳалласида жиддий муаммолар бор
Қумқўрғон туман Кенгаши депутатлари М.Намозов ҳамда А.Абдураҳмонов тумандаги “Тебат” маҳалласи фуқароларидан келиб тушган мурожаатни ўрганиш учун ҳудудга боришди.
Ўрганишларда бир қатор муаммолар аниқланди. Масалан, маҳалла аҳолиси ичимлик сувини қўшни “Саховат” маҳалласидан ташиб келади. Маҳаллада жойлашган тиббиёт пункти кадрлар йўқлиги сабабли ишламайди. Яна бир масала маҳаллада мингга яқин аҳоли истиқомат қилсада маҳалла фуқаролар йиғини тугатиб юборилган.
Аниқланган муаммолар бўйича депутатларимиз тегишли ташкилотлар билан боғланиб, ҳудуддаги муаммоларга ечим топишга ҳаракат бошлашди. Шу маҳалладаги ечимини топган ҳар бир муаммо бўйича хабарларни жойлаб борамиз.