Қонликўлда “Саломат бўлинг!” шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қонликўл тумани ҳокимлиги, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорликда Қонликўл туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила вакиллари кенгайтирилган бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фуқароларимиз орасида тиббий маданиятни юксалтиришдан иборат.

Акция давомида ҳудуддаги 152 нафар кам даромадли оилалар вакиллари, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ҳамда болалар бепул тиббий кўрикда ўтди.

Соғлигида муаммо аниқланган беморларга аниқ ва манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Баъзи соғлигида жиддий ўзгариши бор беморларга бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаб, партия аъзолигига кириш истагини билдирган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш