Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукус шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида суҳбатлашилди. Жумладан, ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларнинг касбий қизиқишларини эрта аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб келишини таъминлаш, шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳамда партиянинг мақсадлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Тадбирда бир қатор ёшлар сўзга чиқиб фикр-мулоҳазаларини билдириб, айрим саволлар билан мурожаат қилишди. Масъулларимизга ёшларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди. Якунда бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.