Бухоро шаҳридаги ижтимоий ётоқхонанинг яшаш шароити ўрганилди
Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари шаҳарда жойлашган ижтимоий ётоқхонага бориб, у ерда яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитлари, уларда мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар билан яқиндан танишди.
Депутатлар аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот олиб бориб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини тинглашди. Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва аниқланган камчилик ўша ернинг ўзида тегишли ташкилотлар билан боғланган ҳолда ечим топилди. Баъзи ечими вақт талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга таклиф ва тавсиялар берилиши белгиланди.
Шунингдек, мавжуд инфратузилма, санитария ҳолати ҳамда ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга ошириш режалаштирилди.