Партиямиз Қўштепа туман Кенгаши депутати Ш.Шарапов тумандаги қатор маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш борасида ҳам самарали фаолият юритмоқда. Масалан, депутатимиз ташаббуси билан “Шаҳартепа” маҳалласидаги Сайхун кўчасининг 455 метр қисми асфальтланди.
Яна бир депутатимиз М.Усмонов ҳам ташаббуси билан “Лойсон” маҳалласининг таъмирга муҳтож Мулкобод кўчасининг 450 метр қисми асфальтланди.
Йўлнинг таъмир талаб ва ҳаракатланиш учун ноқулайлиги нафақат транспортлар, балки, пиёдаларга ҳам муаммо туғдиради. Бунда айниқса, ёши кекса, ёш болалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланишида муаммо туғилади. Бу ўз-ўзидан ҳудуднинг ижтимоий ҳаётига, иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, депутатларнинг бундай ташаббускор ва аҳолига яқин бўлиши депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги ўзаро ишончни оширишга, ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.