
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати И.Қурбонов Нишон туманидаги “Ширинобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида аҳоли томонидан ички йўлларнинг таъмир талаб эканлиги, яқинлашаётган куз-қиш мавсумида маҳалланинг ички йўлларида нафақат пиёдалар, балки, транспорт воситалари ҳаракатида ҳам муаммолар кузатилиши айтилди.
Депутатимиз йўлларни бориб кўрди ва дарҳол мутасадди ташкилотлар билан боғланиб масалага ечим топди. Натижада қабулдан сўнг маҳалладаги ички йўлларни шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида депутатлар ташаббуси билан куз-қиш мавсуми олдидан аҳоли учун қулай шароит яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва мурожаатларни амалий ҳал этиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.