Наманган туманида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Партиямиз Наманган туман кенгаши томонидан ҳудуддаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада 25 та ташкилот ва корхоналар ўзларида мавжуд бўлган 250 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Натижада ишлаш истагида бўлган 102 нафар фуқарога мавжуд иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларнинг 51 нафарига махсус йўлланмалар, яна 35 нафари эса тўғридан-тўғри ишга қабул қилинди.
Бундан ташқари партиямиз масъуллари ва депутатлар томонидан фуқароларга ўз бизнесини йўлга қўйиш, банк имтиёзли кредитларидан фойдаланиш ҳамда янги лойиҳалар устида самарали ишлаш бўйича кенг тушунчалар берилди.