Депутат ёшлар билан учрашув ўтказди

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Н.Эшметова Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари билан учрашув ўтказди.

Депутат учрашув давомида талабаларнинг яшаш шароитлари, талабалар турар жойи инфратузилмаси ва яратилган имкониятлар, овқатланиш, тозалик, хавфсизлик, ахборот технологиялари билан таъминланиш даражаси ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Қайд этилишича, талабалар турар жойи яқинда таъмирдан чиқарилиб, бинонинг иситиш тизими, санитар ҳолати, умумий фойдаланиш хоналари яхши ҳолатда. Айрим кичик камчилликлар бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Шу билан бирга депутатимиз олийгоҳ талабалари билан “Ёшлар – келажагимиз” мавзусида очиқ суҳбат ҳам ўтказди. Суҳбат давомида ёшларнинг таълимдаги муваффақиятлари, замонавий технологияларни эгаллаш жараёни, ИТ соҳасидаги янги имкониятлар, шунингдек, юртимизда ёшларга берилаётган кенг кўламли имтиёзлар ҳақида фикр алмашилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш