Депутат ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда
Депутат ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда

 

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ў. Чўтбоев бошчилигида ҳудуддаги маҳалла нуронийлари, тадбиркорлар ва фаол аҳоли вакиллари иштирокида ҳашар йўли билан амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Жойилма” маҳалласининг Бешкапа қишлоғидан “Бобур” маҳалласи йўналиши бўйлаб пиёдалар йўлакчасини бетонлаш ишлари олиб борилди. Умумий ҳисобда барпо этилаётган пиёдалар йўлакчасининг узунлиги 2,5 километрни ташкил этади.

Ташаббускорларнинг таъкидлашича, “Янги Ўзбекистон қиёфаси” ғояси нафақат ҳудуднинг ташқи кўринишини яхшилашга, балки жамоавий бирдамлик ва фуқаролик масъулиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш