Наманган туманида партия гуруҳи фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Наманган туманида партия гуруҳи фаолияти танқидий таҳлил қилинди

 

Наманган туманида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашни манзилли ҳамда тизимли ташкил этиш асосий вазифа этиб белгиланди.

Мажлисда депутатлик гуруҳи раҳбари Умиджон Солиев 2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Қайд этилишича, ўтган йилда партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида депутатлик гуруҳи томонидан қатор самарали ишлар амалга оширилган.

Хусусан, 2025 йилга мўлжалланган Амалий ҳаракат дастури доирасида 3 та масала муҳокама қилиниб, партия электорати манфаатларига дахлдор 10 дан ортиқ масала депутатлик гуруҳи ташаббуси билан кўриб чиқилган.

Мазкур масалалар туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияларида муҳокама этилиб, белгиланган тартибда сессия кун тартибига киритилган. Шунингдек, йил давомида 8 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилиб, электорат манфаатларига оид масалалар кўтарилган ва ижроси назоратга олинган.

Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ҳудудларда 20 дан ортиқ сайловчилар билан учрашувлар ўтказилиб, фаолият юзасидан ҳисоботлар берилган. Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида 38 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Ўрганиш ва таҳлиллар асосида мамлакатимиз қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган 8 та таклиф ишлаб чиқилган.

Мажлисда 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни ислоҳ қилиш йили”да депутатлик гуруҳининг йиллик иш режаси тасдиқланди. Унда депутатлик қабулларини тизимли ташкил этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни манзилли ҳал этиш, депутатлик сўрови институтидан самарали фойдаланиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, партия сафларини кенгайтириш ҳамда ҳудудий дастурлар ижросини назоратга олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ажратилаётган маблағларнинг манзиллилиги устидан назоратни кучайтиришда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш