Депутатларимизнинг ҳудудлардаги учрашувлари давом этмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларимиз О.Иминов ва А.Нурматов Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Янгиобод” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Депутатларимиз ҳудуддаги маҳалла еттилиги фаолияти билан танишиб, аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш масалаларида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечиришди.

А.Нурматов ва О.Иминов маҳалла ҳудудида қурилиб, яқинда фойдаланишга топширилган тиббиёт пунктида бўлиб, шифокорлар билан суҳбатлашдилар. Ҳамширалар тиббиёт пункти қурилгани одамларга катта қулайлик яратганидан хурсандликлари, лекин қўшимча шифокор ва ҳамшира штатига зарурат борлигини маълум қилишди.

Депутатларимиз мутасаддилар билан боғланиб масалага ижобий ечим топишга келишиб олишди.

Шунингдек, депутатларимиз Д.Мамаджанова ва Ш.Aхмедовлар Қўқон шаҳрида барпо етилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида бўлишди.

Фракциямиз аъзолари мазкур ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, яратилаётган инфратузилма ҳамда аҳоли учун қулай яшаш шароитларини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Масъуллар ҳам олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар беришди.

Депутатлар қурилиш жараёнларининг белгиланган талаблар асосида, сифатли ва ўз муддатида амалга оширилиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тегишли тавсия ва таклифларини билдирдилар.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш