Учрашувларда мавжуд ҳолат ўрганилиб, таклифлар олинди

 

Фракциямиз аъзоси Ф.Шарипов Денов туманидаги 3691-сонли ҳарбий қисмда, тумандаги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш штабида, “Янги ариқ”, “Чағониён”, “Боғи эрам” ва “Ўрикзор” маҳаллаларида, Денов тадбиркорлик ва педагогика олийгоҳида, 50-сонли мактабда ва Smart kids мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида учрашувлар ўтказди.

Жумладан, «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган Денов тумани ва “Боғи эрам” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб, ушбу амалиётни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар олди.

Ф.Шарипов шу билан бирга, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ўтказиб келинаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича туман штаби фаолияти ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечирди. Шунингдек, сайловчилар билан учрашувларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг мазмуни ҳамда аҳамиятини тарғиб қилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан улар билан учрашилиб, тегишли тушунтиришлар олиб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш