Жамоатчилик эшитувида муҳим масала кўтарилди

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Қарши шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ижроси бўйича депутатлар томонидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Эшитувда Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ахборотлари тингланди.

Мулоқот якунида партия гуруҳи вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг касб-ҳунарга ўрганилиб, доимий иш билан таъминланиши партия учун муҳим эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу борада масъул ташкилот ва мутасадди идоралар билан доимо ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш