Аҳолини иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш, электр энергияси ҳамда табиий газ билан боғлиқ масалаларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган депутатлик назорати тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ХДП Олтинсой туман кенгаши депутати А. Эгамбердиев томонидан туманнинг “Овчи” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларининг ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланганлик ҳолати жойига чиқиб кўздан кечирилди.
Шунингдек, мавжуд инфратузилма, тармоқларнинг техник ҳолати ҳамда аҳолининг мурожаат ва таклифлари атрофлича ўрганилди.
Назорат тадбири давомида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ҳамда масалаларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилиши назоратга олинди.