Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги депутатимиз М.Сайфиддинова ҳамда Қува туман Кенгашидаги депутатимиз Д.Содиқовалар ҳудудларга чиқиб аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этди.
Ана шундай учрашувлардан бири Қува туманидаги “Ифтихор” маҳалласида ташкил этилди. Мулоқот давомида маҳалла аҳли ҳудудда мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, маҳаллар инфратузилмасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож баъзи оилаларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Депутатлар ҳар бир мурожаат бўйича алоҳида ечимлар излашга, масъуллар билан ҳамкорликда муаммоларни самарали ҳал этишга ваъда беришди.
Аҳоли вакиллари билан ўтказиладиган бундай очиқ мулоқотлар маҳаллалардаги муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда мавжуд вазиятни баҳолашда долзарб аҳамият касб этади.