Ичимлик суви муаммоси ҳал этилди
Ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашидаги депутатимиз К.Муҳаммадиев “Заробод” маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида аҳоли томонидан ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаат бўлди.

Мазкур мурожаат юзасидан депутат маҳалласи раиси билан биргаликда ҳудудни кўздан кечирди ва ичимлик суви билан боғлиқ мавжуд вазиятни ўрганди. Мулоқот жараёнида мавжуд муаммолар, сув таъминотидаги узилишлар ва уларни бартараф этиш чораларини коʻриш масалалари муҳокама қилинди.

Натижада мутасадди ташкилот вакиллари аниқланган камчиликларни бартараф этишга киришди. Депутат аҳолига сифатли ва узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш масаласини доимий назоратга олди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш