Депутатларимиз ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларини бошлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари ҳудудларга чиқиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Хусусан, депутатимиз Қизилгул Қосимова Олмалиқ шаҳарида мутасаддилар ва фуқаролар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида “Опен бюджет” дастури доирасида таклиф этилган объектлар рўйхати кўриб чиқилиб, аҳоли учун долзарб бўлган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мулоқотларда Ф.Ўктамова депутатимизга иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаро билан суҳбатда унинг оилавий ҳолати ва мутахассислиги ҳақида сўрашиб, сўнг унга Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилинишини билдиришди.