Депутат ташаббуси билан ички йўллар муаммоси ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги депутатимиз Венера Даулетияровага “Қора ой” овули фуқароларидан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатга кўра, овул марказида жойлашган “Гулбоғ” ва “Кўк ўзак” кўчаларининг маълум қисми яроқсиз ҳолга келиб қолгани айтилган.

Депутат ташаббуси билан “маҳалла еттилиги” ва ҳудуд аҳолиси ҳамкорлигида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали мазкур кўчаларни таъмирлаш бўйича овоз йиғиш ишлари самарали ташкил этилди. Фаоллик ва ҳамжиҳатлик натижасида лойиҳа ғолиб деб топилиб, Гулбоғ ва Кўк ўзак кўчаларини таъмирлаш учун 1 миллиард 300 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Бугунги кунда ушбу кўчаларда асфальт ётқизиш ишлари бошланиб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш