Аҳоли мурожаати ечим топди

 

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашидаги депутатимиз Моҳира Холмирзаевага “Эзгулик” маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушган эди.

Депутат мурожаатни ўрганганида маҳалланинг “Сокинлик” кўчасини шағаллаштиришга зарурат борлигига амин бўлди. Халқ вакили бу масалада Туман ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови юборди.

Масъул идора депутатлик сўровига ижобий жавоб берди. Натижада “Сокинлик” кўчасида 2 км йўл шағаллаштирилди. Бугунги кунда йўл равон ва текис ҳолатга келтирилиб, аҳоли учун қулай шароит яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш